Корея шифокорлари билан ҳамкорлик

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди республикамиздаги ва хорижий хайрия ташкилотлар ҳамда клиникалар билан ўз дастурлари доирасида ҳамкорлик қилиб келади.

Жумладан, Жанубий Кореянинг “Jiren Children hospital” касалхонаси билан “Ҳақиқат” нодавлат хайрия ташкилоти ўртасида ҳамкорлик  шартномаси имзоланганлиги ва ўзаро ҳамкорлик доирасида Жанубий Кореялик  мутахассислар (оилавий врач педиатр - EUN JINSUK ва врач терапевт - ортопед- AHN  HOSUNG) 2025 йилнинг 3-4-5 август кунлари юртимизга келиб, Сирдарё шаҳри “Қамаристон” мавзеси, “Адолат” маҳалласи ҳудудидаги тиббиёт марказида аҳолини айниқса, болалар ва қарияларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.